Тимо Вернер мавсум якунига қадар кутмоқчи

Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби форварди Тимо Вернер ўзининг келажак фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

90min.com сайти тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчи мавсум якунига қадар жамоада қолади ва шундан сўнггина бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқади. Унда шунингдек "Лейпциг" билан шартномани узайтириш варианти ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Вернерга Мюнхеннинг "Бавария" клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Вернер жорий мавсум жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқини бўйича унинг нархи 65 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!