Тите: Бразилия ҳали 100% имкониятлари ишга солмади
Ads

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Сербияга қарши (2:0) кечган ЖЧ–2018 гуруҳ босқичи сўнгги туридан кейин ўз фикрларини билдирди.  

Бразилия 7 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва нимчорак финалда Мексика терма жамоаси билан тўқнаш келадиган бўлди.

“Фаолиятим давомида турли вазиятларга тушганман. Айни вақтда менда ажойиб жамоа шаклланган.  Футболчилар сифатини ҳурмат қиламан. Бу ерда руҳий даража ҳам муҳим – эътибор. Бразилия ҳали 100% имкониятлари ишга солмади. Футболчилар ўсиши муҳим, ЖЧ–2018 турнирида қаергача боришимизни билмаймиз”, – деди Тите.