Тожикистон терма жамоаси Ўзбекистоннинг бўлажак рақибини мағлуб этди (Видео)

Тожикистон терма жамоаси Дубайда йиғин ташкил қилмоқда. 5 февраль куни қўшниларимиз Иордания билан ўртоқлик ўйини ўтказишди. Беллашув Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтди.

Учрашувда Усмон Тошев бошқараётган тожикистонликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. 79-дақиқада киритилган ягона голга Алишер Жалилов муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 февраль куни Дубайда Иорданияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Ўртоқлик ўйини

Иордания – Тожикистон 0:1

Гол: Алишер Жалилов 79

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар