Тожикистон терма жамоаси Хитой ёшларига мағлуб бўлди
Бугун ФИФА кунларидан фойдаланган айрим жамоалар ўзаро ўртоқлик ва назорат ўйинлари ўзказишмоқда. Жумдажан Осиё кубоги-2019 саралаш босқичи ўйинларига тайёргарлик кўраётган Тожикистон терма жамоаси Хитойда маҳаллий ёшлар (U-21) термасига қарши баҳс олиб борди.
Мазкур ўйинда хитойликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қайд этиш жоиз, Хаким Фузайлов бошқарувидаги жамоа айрим сабабларга кўра ўйинни 9 киши бўлиб якунлашга мажбур бўлди.
"Насаф" ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Алиев 64-дақиқада заҳирадан майдонга тушди.
Назорат ўйини
Хитой (U-21) - Таджикистан - 2:1
Голлар: Искандар Жалилов, 28 (0:1). Хие Вичжун, 87 (1:1). Ву Вей, 90+3 (2:1).
Фикрлар