Тожикистон U-16 – Ўзбекистон U-16 1:2 (видео)
Ads

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Саралаш баҳсларига тайёргарлик доирасида Азамат Абдураимов шогирдлари Тошкентда йиғин ўтказишди. Мазкур йиғин доирасида эса терма жамоамиз аъзолари Хўжанд шаҳрида Тожикистон U-16 терма жамоасига қарши 2та ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган эди.

Кеча ҳар икки терма жамоа вакиллари иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Қизиқарли кечган беллашувда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси рақибдан устун келди.

Терма жамоамиз сафида Шаҳзод Акрамов ҳамда Муҳриддин Пазилдинов рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Акмал
24/06/2019 17:48
Ўзбекистон доим олдинда ва олдинда бўлади ОЛҒА Ўзбекистон