Токио 2020 йўлида. Бугун Осиё чемпионати йўлланмаси ҳал қилинади

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида ўзининг охирги учрашувини ўтказади. “F” гуруҳидан жой олган жамоамиз саралашнинг сўнгги турида Тожикистон ОТЖга қарши баҳс олиб боради.

Бугунги ўйинда қўлга киритиладиган ғалаба ёки дуранг вакилларимизни келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг иштиркочисига айлантиради. Келаси йили Таиландда ўтадиган қитъа биринчилиги Токио Олимпиадасига йўлланма бериши билан янада аҳамиятли. Маълумот учун, Ҳиндистон ОТЖга қарши аввалги баҳсда юртдошларимиз 3:0, тожикистонликлар эса 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришган.

U-23 Осиё чемпионати саралаши
26 март, "Пахтакор" стадиони. Соат 17:00
Ўзбекистон – Тожикистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!