Томас Тухель: ПСЖ - фаолиятимдаги энг катта чақириқ бўлди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби янги бош мураббий этиб тайинланган Томас Тухель ўзининг илк фикрларини билдириб ўтди.

“Мен катта қувонч ва шижоат билан жаҳон даражасидаги клублардан бири ҳисобланган “Пари Сен-Жермен”га келдим.

Мен ушбу ажойиб футболчилар билан тезроқ иш бошлашни кутяпман. Улар дунёнинг энг кучли футболчиларидандир. Мен ва менинг мураббийлар штабим ушбу жамоани жаҳон даражасидаги совринларни қўлга киритиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

ПСЖ жуда кучли салоҳиятга эга жамоа ва бу менинг фаолиятимдаги энг катта чақириқ бўлди. Мен шунингдек Европанинг афсонавий стадионлардан бири ҳисобланган «Парк де Пренс»даги илк учрашувни интизорлик билан кутяпман”, - дейди немис мутахассиси.