Тўрабек полвон ғазнага медаль қўшди

Финландиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида Ўзбекистон курашчилари яна бир медални қўлга киритди.

Юнон-рум кураши бўйича 55 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз Тўрабек Тиркашев мусобақа шоҳсупасидан жой олди.

Тўрабек илк баҳсда АҚШ вакили Рандон Дрю Мирандани 6-5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, чорак финалда хитойлик Лигуо Саодан 9-1 ҳисобида устун келди. Бироқ, ҳамюртимиз финал олдидан ўтказилган беллашувда туркиялик Керем Камалга имкониятни бой берди.

Ўзбек полвони бронза медаль учун бўлган баҳсда молдовалик Сергей Жепанни 8:0 ҳисобида доғда қолдириб, учинчи ўринни эгаллади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!