Тораль:
Ads

“Валенсия” клуби бош мураббийи Марселино Гарсия Торалнинг сўзларига кўра унинг жамоаси учун Испания чемпионатида ғолиб чиқиш амалда имконсиз.

“Валенсия”нинг Испания чемпионатида ғолиб чиқиши деярли имконсиз. Бунинг учун камида 90 очко жамғариш керак. “Валенсия”ни эса бунга кучи етмайди. Айни дамда мен жамоамнинг кучли тўртликка киришига ҳам рози бўлган бўлардим”, - дейди Тораль.

Эслатиб ўтамиз, “Валенсия” айни дамда Ла Лиганинг ўтган 11 тур якунларига кўра 27 очко билан мусобақа жадвалида “Барселона”дан сўнг 2-ўринда бормоқда.