Ads

Туриннинг “Торино” клуби UEFAга расмий мурожаат билан чиқди. Бу ҳақида итальян нашрлари хабар бермоқда.

Мактубнинг муддаоси шундаки, “Милан”нинг Европа лигасидаги иштирокига ойдинлик киритиш. Агар Милан жамоаси Еврокубоклардан четлатилса, “Торино” Европа лигасига тайёргарликни бошлаш ниятида. Агар аксинча бўлса, ўзлари учун тузган режа асосида янги мавсумга тайёргарликни олиб боришади.

Айни пайтда Ньон шаҳридаги спорт арбитраж судининг қарори кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Милан” ўтган мавсумни 5-поғонада тугатган. Агар жамоа Еврокубоклардан четлатилса, унинг ўрнига “А” серияни еттинчи ўринда якунлаган (6-ўринда “Рома” бўлиб, у Евролига зонасида қолган) “Торино” мусобақада иштирок этади.