Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Томас Ринкон фаолиятини “Торино”да давом эттириши мумкин.

FootballItalia нфшри тарқатаётган хабарга қараганда, “буқалар” 29 ёшли футболчини 2 миллион евро эвазига,маълум миқдордаги ўйинларда майдонга тушган тақдирда 7 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олишмоқда.

Венесуэлалик футболчи ўтган мавсумнинг илк ярмини “Женоа”да ўтказганди ва туринликлар футболчини қишки трансфер бозори вақтида 8 миллионеврога сотиб олишганди.

Қайд этиш лозим, Ринкон ўтган вақт оралиғида “Ювентус” сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та самарали узатмага муаллифлик қилган.