Торонто ўз муз саройида "мўжиза" кўрсатди
Торонто «Air Canada Centre» муз саройида Флоридани аяб ўтирмади
Миллий ҳоккей лигасида доимий чемпионатнинг навбатдаги тур баҳслари ўтказилди.
Унда Торонто «Air Canada Centre» муз саройида Флоридани 6:1 ҳисобида енгган бўлса, Филадельфия «Wells Fargo Center»да Нэшвиллни 2:1 ҳисобида доғда қолдирди.
Шунингдек, чемпионатда Коламбус – Нью-Жерси 2:1, Бостон – Анахайм 3:1, Питтсбург – Миннесота 2:1, Каролина – Детройт 1:4, Даллас – Чикаго 2:5, Аризона – Монреаль 1:2, Калгари – Тампа-Бэй 4:5, Ванкувер – Сент-Луис 5:1 ҳисоблари қайд этилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар