Торресга Хитойдан супер таклиф бўлди
Ads

Хитой чемпионатида иштирок этадиган “Далян Ифан” клуби Мадриднинг “Атлетико”сида тўп тепаётган икки футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, мадридликлар ярим ҳимоячиси Янник Карраско “Дальян” билан шартнома тузган. Маълумотларга кўра, трансфернинг нархи 30 миллион еврога тенг ва футболчи бир йилда 10 миллион евро даромад топади.

Хитой клуби “Атлетико”да тўп тепаётган хужумчи Фернандо Торресга бир йилда 15 миллион евро даромад топишни таклиф қилган.

Маълумот учун, 33 ёшли хужумчининг “матрасчилар” билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Шу қатори, Торрес ушбу мавсумда 16 учрашувда майдонга тушиб 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.