Торреснинг фаолияти давомида киритган энг чиройли голларини томоша қилинг (видео)
Ads

Хабарингиз бор бугун Испаниялик афсонавий ҳужумчи Фернандо Торрес бутсаларини михга илгани ҳақида эълон қилди.

Айтиш керакки, 35 ёшли Торрес фаолияти давомида "Атлетико", "Ливерпуль", "Челси", "Милан" ва "Саган Тосу" каби клубларда тўп сурган. У клубларда жами 706та ўйин ўтказган ва 252та гол ҳамда 73та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Испания  терма жамоаси сафида эса 110 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол уришга эришган.

Қуйида Торреснинг фаолияти давомида киритган энг чиройли голларини томоша қилишингиз мумкин:

Маълумот учун, Торреснинг ҳисобида жами 7 та соврин бор. Торрес Испания терма жамоаси билан ЖЧ-2010, Евро-2008 ва Евро-2012 да ғолиб бўлган. 2011/12 йилги мавсумда “Челси” сафида ЕЧЛда ғалаба қозонган. 2012/13 ва 2017/18 йилларда эса Европа лигасида зафар қучган. 2011/12 йилда Англия кубогини қўлга киритган.