Торреснинг фаолиятидаги сўнгги учрашувда нималар бўлди? (видео)
Ads

Испаниялик машҳур ҳужумчи Фернандо Торрес расман фаолиятини якунлади.

35 ёшли футболчи "Саган Тосу" клуби сафида Япония чемпионатининг 24-турида "Виссел Кобе"га қарши майдонга тушди. Эътиборлиси, бу унинг учун катта футболдаги сўнгги учрашув эди.

Афсуски, Торреснинг жамоаси унинг хайрлашув ўйинида 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Таъкидлаш керакки, "Виссел Кобе" сафида шу куни Торреснинг ҳамюрти Андрес Иньеста ҳам тўп сурди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: