Тўрт суперклуб кутаётган футболчи ижарада вақт ўтказяпти
Ads
 
 
Англия чемпионатида иштирок этаётган "Манчестер Сити" ва "Эвертон", Италия А сериясида ўйнаётган "Милан" ва "Рома" жамоалари бир футболчи ортидан "ов"га чиқишган.
 
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилшер Лондон клубига керакмас бўлиб қолди. Айни пайтда "Борнмут"да ижара муддатини ўтаётган 24 ёшли футболчига Арсен Венгер янги шартнома таклиф қилмаяпти. Амалдаги келишув эса яна бир ярим йил давом этади.
 
 
Жек Уилшер "Эвертон"нинг асосий трансфер мўлжали ҳисобланади. Бироқ ливерпулликлар уни қўлга киртишда "Манчестер Сити" билан рақобатлашиши керак. Бундан ташқари, таркибини кучайтираётган "Милан" ва Рома" ҳам Уилшерни ўз таркибида кўрмоқчи.