Тошев бошқарувидаги Тожикистон ОТЖ Тошкентда кечадиган саралаш ўйинларига жиддий ҳозирлик кўрмоқда
Ads

Ҳозирда Тошев қўл остида миллий терма жамоанинг декабрь ойидаги ўйинларида иштирок этмаган футболчилар шуғулланишмоқда ва кейинчалик Уммон ва Баҳрайн термаси билан ўртоқлик ўйинида иштирок этган футболчилар ҳам таркибга қўшилиши айтилмоқда.

Йиғин якунида эса терманинг Қатарда ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этадиган таркиби маълум бўлади. Қўшниларимиз у ерда Эрон (15 январ), Қатар (18 январ) ва қувайтлик тенгқурларига қарши баҳс олиб боришади.

Ушбу турнир Тожикистон олимпия термасининг Тошентда кечадиган Осиё чемпионати саралаши учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 22-26 март кунлари пойтахтимизда Ҳиндистон, Покистон, Ўзбекистон ва Тожикистон олимпия термалари Таиландда ўтадиган қитъа биринчилиги учун кураш олиб боришади. Таиланддаги Осиё кубоги орқали эса Токио-2020 олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиш мумкин.