Тошкент-Чимкент велопойгаси эртага старт олади
Ads

Барчамизга маълумки,  2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинди.

Шу муносабати билан икки давлат ўртасида дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган турли икки томонлама тадбирлар бўлиб ўткамоқда.

Спорт бўйича ҳам қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, улардан бири 24 март куни бўлиб ўтади.
 
Мазкур мусобақда ҳаваскор велоспортчилар Қозоғистон Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасидан Чимкент шаҳрига қадар пойгада иштирок этадилар.
 
Ушбу пойга масофаси 130 километрни ташкил этади.