Тошкент соврин жамғармаси 100 минг АҚШ доллари бўлган халқаро турнирга мезбонлик қилади

4-7 сентябрь кунлари пойтахтимиз кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ислом Каримов хотирасига бағишланган халваро турнирга мезбонлик қилади. 

Ушбу мусобақада дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан 100 га яқин полвонларнинг иштирок этиши кутилмоқда. 

Қайд этиш лозим, мутлақ вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида ўтказиладиган ушбу мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 100 минг АҚШ доллари бўлиб, олтин медаль соҳиби 50 минг АҚШ долларини қўлга киритса, кумуш медални қўлга киритган спортчига 25 минг АҚШ доллари берилади. Шунингдек, яна икки нафар бронза медали соҳибига 10 минг АҚШ долларидан берилса, 5-8 ўринларни қўлга киритган 4 нафар полвонга 1 250 АҚШ долларидан тақдим этилади. 

Ўзбекистон кураш федерациясидан  SPORTS.uz га маълум қилишларича, ушбу турнирга дунёнинг кўплаб спортчилари томонидан жиддий қизиқиш билдирилган. Хусусан, ана шундай спортчилар қаторида Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Илиас Илиадиснинг ҳам иштироки кутилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!