Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар якунига етди

3-4 декабрь кунлар Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра семинарда Афғонистон, Ироқ, Қирғизистон, Фаластин, Саудия Арабистони, Сурия, Тожикистон, Туркманистон, БАА, Яман ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари вакиллари қатнашди. 
 
Семинар давомида FIFA Forward дастури бўйича истиқболли режалар муҳокама қилиниб, қатнашчилар бу борада ўзаро фикр алмашишди. Шунингдек, ФИФА ташкилотининг турли департаментларидан ташриф буюрган мутахассислар ўз маърузалари билан қатнашишди.  Жумладан, Осиё ва Океания миллий ассоциациялари директори Санживан С Баласингам, Осиё ва Океания миллий ассоциациялари лойиҳалари бўйича координатор Элиа Де Сантис, Ғарбий ва Марказий Осиё ҳудудий ассоциацияларини ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳибаний, Ғарбий ва Марказий Осиё ҳудудий ассоциациялари координатори Андрей Вашкевич  FIFA Forward дастуридан унумли фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар беришди.
 
Шунингдек, Исландия футбол федерацияси президенти Гейр Торстейнссон мамлакатда футбол ривожи учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. 
 
Бундан ташқари, семинар давомида миллий футбол ассоциацияларнинг 2019-2022 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури ҳам муҳокама қилинди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!