Тошкентда футзал бўйича “Федерация Кубоги” турнири бўлиб ўтади

 

Шу йилнинг 20–26 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича “Федерация Кубоги” турнири бўлиб ўтади.

Мусобақада футзал бўйича Олий Лига жамоалари, шунингдек, Республикадаги барча ҳаваскор клублар иштирок этиши мумкин. “Федерация Кубоги”да иштирок этмоқчи бўлган жамоалар 10 ноябрга қадар қайдномаларни топшириши керак бўлади.

20 ноябрь куни эса мусобақа учун қайднома топширган жамоалар ўртасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросим соат 15:00 да ЎФФ мажлислари залида ўтказилади.

“Федерация Кубоги”да иштирок этишни истаган жамоалар батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин:

Тел.: +99893 1814111, +99890 3177444, +99871 2309058

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!