Тошкентда Идгай Тазетдинов хотира турнири бўлиб ўтади

 

24-28 март кунлари пойтахтимизда Идгай Тазетдинов хотирасига бағишланган мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда "Пахтакор" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

2003 йилда таваллуд топган футболчилар "Пахтакор"нинг собиқ ўйинчиси ва мураббийи Идгай Тазетдинов хотира турнирида қатнашишади. Ўйинлар Геннадий Красницкий номли стадионда ўтказилади.

Мусобақада 6 жамоа иштирок этади: АГМК, СМИ, ОЗБЎСМ Бухоро, БЎСМ-1, "Мега Спорт", "Жуниор".

У футбол ўйнашни Тошкентда "Медик" болалар жамоасида бошлаган. Кейин "Труд" жамоасига кўчиб ўтган. 1953 йил Идгай Борисовични "Спартак"ка таклиф этишди. 1956 йил "Пахтакор" жамоаси ташкил қилинганда Тазетдинов бошқа бир қатор футболчилар қаторида янги жамоа сафини тўлдирди.

1962 йил у жамоа билан олий лигада 6-ўринни эгаллаб, спорт устаси унвонига лойиқ кўрилган.

"Пахтакор" таркибида ярим ҳимоячи чемпионат баҳсларида 202 учрашувда 33 тўп киритган. Кубок беллашувларида 13 ўйинда 1 гол муаллифига айланган. 13 халқаро учрашувда жамоа шарафини ҳимоя қилган.

1977 йил "Пахтакор"га иккинчи мураббий сифатида таклиф этилган. Бевосита унинг олиб борган селекцияси ёрдамида жамоа олий лигага йўлланмани қўлга киритди. Тазетдинов "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий" унвони билан тақдирланди.

1979 йил "Пахтакор" УЕФА Кубогида иштирок этишга имкон берадиган ўринлардан бирига даъвогарлик қилаётганди, аммо Минскка учиш чоғида машъум ҳалокат рўй беради.
Идгай Борисович Тазетдинов 1979 йил 11 август Днепродзержинск осмонида "Пахтакор" аъзолари билан ҳалок бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!