Тoшкентда ММА бўйича мусобақа ўтказилади (Жонли эфир)

23-25 октябрь кунлари пойтахтимиздаги МҲСК спорт мажмуасида аралаш жанг санъатлари бўйича профессионаллар ўртасида турнир ўтказилади.

Мудофаа вазири кубоги учун ўтказилаётган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан 150 нафарга яқин яккакураш усталари иштирок этади. Турнир ғолиб ва совриндорлари 57, 61.2, 65.8, 70.3, 77.1, 83.3, 93, 120 ҳамда +120 килограмм вазн тоифаларида аниқланади.

Турнирни ушбу ҳавола орқали тўғридан-тўғри эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар