“Тоттенхэм” аргентиналик ҳимоячи учун 10 млн евро беришга тайёр
Ads

“Эстудиантес” клуби марказий ҳимоячиси Хуан Фойт яқин вақт ичида “Тоттенхэм” жамоасида фаолиятини бошлаши кутилмоқда, дея хабар беради The Guardian нашри. 19 ёшли аргентиналик футболчи учун курашда ПСЖ яққол даъвогар дея эътироф этилаётган эди, бироқ Маурисио Почеттино футболчи билан шахсан учрашиб, унинг қарорини ўзгартирган кўринади.

“Тоттенхэм” бу борада “Эстудиантес”га таклиф юборган. Унга кўра, лондонликлар Фойт учун 10 миллион евро беришга тайёр.