УЕФА Европа лигасининг 1/16 финал жавоб баҳси доирасида “Тоттенхэм” ўз майдонида “Вольфсберг”ни қабул қилди.

Лондондаги беллашув майдон эгаларининг тўлиқ устунлигида кечди ва бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Деле Алли (11'), Винисиус (50', 83') ва Гарет Бэйл (73') томонидан киритилган голлар “шпорлар”нинг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)