Ads

“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа раҳбариятидан ёзги трансферлар мавсумида янги футболчиларни харид қилиш учун кўпроқ пул сўрамоқда.

Шу мақсадда клуб ўзининг беш нафар футболчиси билан хайрлашишни режалаштирмоқда ва бу билан бўлажак трансферлар учун харажатларнинг маълум қисмини қопламоқчи.

Почеттинонинг сўзларига кўра, клуб президенти Даниэль Леви унинг бу таклифини қўллаб-қувватлаган. Айни дамда жамоа Тоби Алдервейрелд, Дэнни Роуз, Мусса Дембеле, Фернандо Льоренте ва Мусса Сиссокони бошқа клубга қўйиб юборишни мақсад қилаётир.

Минбар

Барча блоглар