“Тоттенхэм” Бундеслиганинг бўлажак юлдузини сотиб олмоқчи

Германиянинг “Шальке-04” клуби хавбеки Макс Майер учун фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши учун имконият пайдо бўлиши мумкин.

Goal нашрининг маълум қилишича, Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби 21 ёшли немис футболчисини ўз сафида кўришни истамоқда. Юқоридаги манбаанинг хабарига кўра ушбу трансфер 2017 йилнинг ёзида амалга оширилиши кутилмоқда. Трансфернинг умумий қиймати эса 30 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Маълумот учун, Майер “Шальке-04” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу мавсумда 21та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!