“Тоттенхэм” Эвансни 3 млн фунтга харид қилиши мумкин, агар...
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби “Вест Бромвич” ҳимоячиси Жонни Эвансни ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда.

Агар мавсум якунига кўра “Вест Бромвич” АПЛни тарк этадиган бўлса, шартномага кўра “шпорлар” 30 ёшли футболчини 3 млн фунт эвазига харид қилишлари мумкин. Айтиш лозимки, Эванснинг жамоаси айни дамда премьер-лиганинг 31 тур якунларига кўра мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

Таъкидлаш керакки, Эванс “Тоттенхэм” сафида ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Тоби Алдервейрелднинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ тажрибали ҳимоячига “Манчестер Сити” ҳамда “Арсенал” жамоаларидан ҳам жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.