Ads

Англиянинг “Тоттенхэм” жамоаси ҳимоячиси Киран Триппьер кеча “Ювентус”га қарши кечган ўртоқлик ўйинида жароҳат олди ва биринчи бўлим якунига етмасдан жароҳат олди ва майдонни тарк этди.

“Киран бугун жароҳат олди ва унинг аҳволини аниқлаштириш учун душанбагача кутишимизга тўғри келади”, – деб айтиб ўтди “Тоттенхэм” бош мураббийи Маурисио Почеттино.

Эндиликда Триппер мавсум бошини ўтказиб юбориши мумикин. Кайл Уокер “Манчестер Сити”га кетгач, унинг ўрнини кичик Кайл Уокер-Питерс тўлдиради.

Маълумот учун, “шпорлар” АПЛ 1-турида “Ньюкасл” меҳмони бўлишади. Ушбу ўйин 13 августда бўлиб ўтади.