Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Лукас Моура Бразилия терма жамоасига чақирилди. Бу ҳақда Goal.com сайти хабар бермоқда.

Унга кўра "Гремио" ҳужумчиси Эвертон кутилмаганда жароҳат олгач, ўрнига айнан Моура таклиф қилинди. Таъкидлаш керакки, Моура сўнгги бор терма жамоага 2016 йил чақирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, “пентакампионлар” октябрь ойида Саудия Арабистони ва Аргентина терма жамоаларига қарши ўйнашади.