“Тоттенхэм” кетма-кет 4-ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади (видео)

Кеча Англия Премьер-Лигасида 15-тур ўйинларига старт берилди. Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби сафарда “Уотфорд”га қарши баҳс олиб борди.

Ўтган тур “Лестер”га мағлуб бўлган “шпорлар” бу тур “Уотфорд” билан 1:1 ҳисобида дуранг  ўйнади.

Қайд этиш жоиз, Маурисио Почеттино шогирдлари АПЛнинг сўнгги 4 ўйинидан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!