Англия премьер-лигасининг 20-турида “Тоттенхэм” ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилди.

Лондонда кечган беллашув голларга бой кечди. Якунда эса 1:3 ҳисобида мерсисайдликларнинг қўли баланд келди. “Ливерпуль”га ғалаба келтирган голларни Роберто Фирмино (45'), Трент Александер-Арнолд (47') ва Садио Мане (65') киритди. “Тоттенхэм”нинг ягона голига Пьер-Эмиль Хейбьерг (49') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)