Англия премьер-лигасининг 15-турида “Тоттенхэм” сафарда “Вулверхэмптон”га қарши баҳс олиб борди.

Бу беллашувда ҳам кучлар тенг келди – 1:1. Эътиборлиси, “шпорлар” аъзоси Танги Ндомбеле ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганда Ромен Саисс (86') ҳисобни тенглаштирди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)