"Тоттенхэм" сўнгги 55 йилда илк бор "Челси" устидан қаторасига 3та ўйинда ғалаба қозонди

Хабарингиз бор кеча “Тоттенхэм” Англия лига кубоги ярим финалида ҳамшаҳари “Челси”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, бу Маурисио Почеттино шогирдлари шу тариқа “аристократлар”ни қаторасига 3та ўйинда мағлуб этишга муваффақ бўлишди. Кечаги ўйинга қадар “шпорлар” “Челси”ни чемпионат доирасида ҳам кетма-кет икки марта таслим этишга улгуришган эди.

Қайд этиш лозимки, “Тоттенхэм” сўнгги бор “Челси” устидан қаторасига бундай узоқ серияли ғалабаларни 1961-1963 йилларда қўлга киритган. Ўшанда “аристократлар” кетма-кет 5та ўйинда “шпорлар”га мағлуб бўлишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!