Ads

«Манчестер Юнайтед» клубининг чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу «Тоттенхэм»нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 22 ёшли англиялик футболчини қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишмоқчи. Қайд этиш лозимки, Шоу лондонликлар устози Маурисио Почеттино билан “Саутгемптон” клубида бирга фаолият олиб боран. Бироқ, ушбу трансфернинг амалга ошмай қолишига “Тоттенхэм”даги нисбатан паст маош сабаб бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ Шоу учун 20 млн фунт сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўз навбатида манкуанликлар ҳам “Тоттенхэм” футболчиси  Дэнни Роузни ўз сафларида кўришни исташмоқда. Айтиш керакки, ушбу 27 ёшли футболчи бундан аввалроқ “шпорлар”нинг трансфер сиёсатини танқид қилган эди. Шундан буён у АПЛда бор йўғи 1та учрашувда иштирок этди ҳолос.