“Тоттенхэм” ёзда “Ювентус” билан ўйнайди
Ads

Англиянинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби мавсум олди тайёргарлиги доирасида “Ювентус” билан куч синашади. “Шпорлар”нинг расмий сайтида ёзилишича, ўйин 5 август куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

Келгуси мавсумда “Тоттенхэм” “Уайт Харт Лэйн”даги қурилиш ишлари  сабаб, ўз ўйинларини “Уэмбли”да ўтказади.

“Бу ўйин бизнинг тайёргарлик жараёнимизда мухим ўрин тутади. Биз ўтган йили Австралияда ҳам “кекса синора” билан ўйнаган эдик ва бу биз учун жуда фойдали бўлган эди. Бу йил ҳам биз айнан шуни кутмоқдамиз”, – деб айтиб ўтди “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттино.