“Тоттенхэм
Ads

Кеча Англия Премьер-Лигасида 16-тур ўйинлари старт олди. Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ўз майдонида “Сток Сити”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинни кузатиш учун “Уэмбли” стадионига йиғилган мухлислар жами 6 та гол гувоҳига айланишди. Аниқроғи, “шпорлар” рақибларидан 5:1 ҳисобида устун келишди.

Шу тариқа, Маурисио Почеттино шогирдлари 4 ўйиндан иборат бўлган ғалабасиз серияларига якун ясашди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.