Ads

“Тоттенхэм”нинг икки нафар етакчи футболчиси - Деле Алли ва Мусса Сиссоколар жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлишди ва машғулотларга киришишди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра ҳар иккала футболчи ҳам бугундан жамоанинг умумий гуруҳ машғулотига қўшилишган.

Аммо, дарвозабон Уго Льорис ҳамон жароҳатидан даволанмоқда. Франциялик посбон яқинлашиб келаётган АПЛнинг 6-турида “шпорлар”га ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” премьер-лиганинг навбатдаги турини 22 сентябрь куни “Брайтон”га қарши ўтказади.