"Тоттенхэм"нинг қайси футболчилари бугун "Барселона"га қарши ўйнай олмайди?

“Тоттенхэм” клубининг 4 нафар футболчиси бугун “Барселона”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқич сўнгги турида жамоасига ёрдам бера олмайди.

“Шпорлар” расмий сайти тарқатган хабарга кўра бугун Маурисио Почеттино ҳимоячилар Давинсон Санчес ва Хуан Фойт, шунингдек ярим ҳимоячилар Мусс Дембеле ва Виктор Ваньямаларнинг хизматларидан фойдалана олмайди.

Эслатиб ўтамиз, бугун каталонияликлар сафида ҳужумчи Луис Суарес ҳам иштирок этолмайди.

Маълумот учун, "Барселона" - "Тоттенхэм" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 00:50да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!