Тотти Балотеллини нега урганди? (видео)
Ads

"Рома" афсонаси Франческо Тотти 2010 йил нега "Интер" ҳужумчиси Марио Балотеллига зарба бергани ҳақида гапириб ўтди. Эслатиб ўтиш лозимки, ўша ҳолатдан сўнг ҳакам Тоттини майдондан четлатган эди.

“Балотелли бутун ўйин давомида барчанинг асабига тегишга уринди. У мени ва “Рома” мухлисларини ҳақорат қилди. Буларнинг бари охири тўпланиб мени портлашга мажбур қилди. Балотелли учун кучли зарба бердим, чунки унинг оғриқни ҳис қилишини хоҳладим. Ажабланарлиси, ўша пайтда “Интер”нинг бирорта футболчиси ҳам унинг тарафини олиб мен билан ёқалашмади. Мен майдондан чиқиб кетаётганимда Майкон менга “беш” баҳо қўйди. Афтидан ўшанда Балотелли жамоадошларининг ҳам жонига теккан шекилли”, - дейди Тотти.