Тотти бир гап билан қизни комадан чиқарди (фото)

“Лацио” аёллар жамоасининг 19 ёшли футболчиси Илениа Матилли ўтган йили декабрда автоҳалокатга учраб, комага тушиб қолганди. Илениа гарчи “Лацио”да тўп сурса-да, Римнинг бошқа жамоаси “Рома”нинг ашаддий мухлиси эди.

Воқеадан хабар топган “Рома” афсонаси Франческо Тотти бир неча ой муқаддам қизга  овозли мурожаатнома ёзди. Тотти “Иланиа, таслим бўлма, бу сенинг қўлингдан келади, биз сен билан”, - деди. Шифокорлар Тоттининг овози ёзилган мурожаатини қиз ётган хонада кунига бир неча маротаба эшиттиришди. Натижада, Иленианинг аҳволида ижобий ўзгаришлар кузатилди ва у комадан чиқди.

Тотти қизни бориб кўришни ҳам унутмади.

720__O0yeWpCOmvT0w5ffONYTwZc7s1J5ROwG

- Франческо – бағрикенг инсон экан. У мен билан ўз акасидек гаплашди, - деди қизнинг отаси.

Тотти футболчи қизга саломатлик тилаб, шифохонадан чиқиши билан унинг олдига яна келиб, учрашишга ваъда берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)