Тотти “Рома”га Роналду ва Ибрагимовични олиб келмоқчи бўлган
Ads

“Рома” клуби директори Франческо Тотти клубга юлдуз футболчиларни олиб келишга ҳаракат қилган. У римликларга совринлар учун курашишда номдор футболчилар ёрдам беради деб ҳисоблаган.

Мен ҳар доим ғалаба учун чемпионлар кераклигини айтаман. Мен Роналду ва Ибрагимовични олиб келишимизга умид қилган эдим. Улар жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан. Гап фақат ҳужумчилар ҳақида кетмаяпти, балки ҳимоячилар ва ярим ҳимоячилар ҳақида ҳамдир.

– Аммо бизда молиявий чеклов бор. Мен албатта, “Рома” учун зўр футболчиларни олиб келишган уринганман, – дейди Тотти.