Трамполин: Фарангиз Рўзиева финалда

Осиё ўйинларининг бугунги кунги беллашувлари доирасидан ўрин олган аёллар ўртасидаги трамполин баҳсларининг саралаш босқичи ўз якунига етди.

Ушбу баҳларда ҳамюртимиз Фарангиз Рўзиева ҳам иштирок этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Қайд этиш лозим, ушбу йўналишнинг эркаклар баҳсида ҳам икки нафар ҳамюртимиз Самирбек Усмонов ва Амиран Бабаянлар финал йўлланмаси учун кураш олиб боришмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)