Ads

Биринчи лига етакчиси "Цементчи" жамоаси ҳам иккинчи даврага тайёргарликни пухта олиб боришмоқда.
Куни кеча "Цементчи" жамоаси "Нефтчи"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. Кескин курашларга бой ўтган учрашувда ҳисоб очилмади.
"Цементчи" бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов билан боғланганимизда, жамоа шу учрашувдан сўнг бир қанча ўйинчилар билан шартномалар тузишга қарор қилганлар. Буларга биринчи даврада "Хотира-79" дарвозасини қўриқлаган Фарруҳ Турдалиев, "Обод" ўйинчилари Суннатилло Эрматов ва Даниел Насриддинов, "Машъал-2"дан Шахбоз Абдураҳимов, "Нефтчи" ўринбосарлари таркибида ўйнаган Жамшид Қобулов, "Хоразм" ўйинчиси Ойбек Нурбоевлар билан жамоа шартнома имзолашга муваффақ бўлдилар. Жамоани Дилмурод Мамаюсупов ва Умид Матмусаевлар тарк этдилар.
Эслатиб ўтамиз, "Цементчи" иккинчи даврадаги дастлабки учрашувни ўз майдонида 10-август куни "Норин"га қарши ўтказадилар.

Минбар

Барча блоглар