ЦСКА -
Ads

Хабарингиз бор кеча ЕЧЛ 2-тури "G" гуруҳидан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди.

Мадриднинг "Реал" клуби Москвада ЦСКА меҳмони бўлди. "Лужники" стадионида кечган беллашувда "армиячилар"  2-дақиқада Никола Влашич томонидан киритилган гол эвазига минимал ҳисобда рақибдан устун келишди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳси эса Римда кечди. Унда маҳаллий "Рома" жамоаси Чехиянинг "Виктория Пльзень" клубини қабул қилди. "Олимпико"да кечган учрашув "бўрилар"нинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан ниҳоясига етди. Голларга Эдин Жеко (3 та), Женгиз Ундер ва Жастин Клюйвертлар муаллифлик қилишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин: