ЦСКА Чемпионлар лигасида ғалати рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор кеча Москванинг ЦСКА клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида сафарда "Реал" Мадридни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эътиборлиси, ушбу жамоаларнинг биринчи даврада Москвада кечган баҳсида ҳам “армиячилар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Mister Chip тарқатган хабарга кўра ЦСКА шу тариқа кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири тарихига кирди. Гап шундаки, москваликлар мусобақанинг амалдаги чемпионини икки ўйинда ҳам мағлуб этиб гуруҳда сўнгги ўринда қолиб кетган илк жамоага айланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!