ЦСКА устози "Рома" ва "Реал"га қарши ўйинларда ғалаба қозонишга ишонмоқда

Москванинг ЦСКА клуби бош мураббийи Александр Ермакович Чемпионлар лигасининг жорий мавсум гуруҳ босқичида “Реал” ва “Рома” сингари кучли жамоалар жой олган бўлсада, ушбу жамоаларни ҳам мағлуб этиш мумкин деб ҳисоблайди.

“Мавсумлар оралиғида “Рома” ва “Реал” клублари ўйин услуби ва таркибида катта ўзгаришлар бўлди. Улар ҳам ҳозир худди биз сингари. Улар билан айни дамдаги вазиятимиз жуда ўхшаш. Ушбу жамоалар билан бемаоло ўйнашимиз ва натижага эришишимиз мумкин. Бунга тўлиқ ишонаман”, - дейди Ермакович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!