ЦСКАга янги бош мураббий тайинланди

Москованинг ЦСКА клубига Виктор Гончаренко бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда “армиячилар” расмий твиттери маълум қилган.

39 ёшли белоруслик мутахассис билан клуб раҳбарияти 2 йиллик шартнома тузди. Шартноманинг молиявий шартлари ҳозирча сир сақламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 декабрь куни 7 йил ЦСКАни бошқарган Леонид Слуцкий ўз лавозимидан озод этилган эди.

Гончаренко 2016 йил июлидан “Уфа”ни бошқариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!