Тунда Денис Истомин америкалик теннисчи билан учрашади
Ads
Мамлакатимизнинг биричи рақамли теннисчиси Денис Истомин АҚШнинг Чикаго шаҳрида “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларини ғалаба билан бошлади.
 
Денис мазкур турнирнинг илк босқичида сальвадорлик Марсело Аревалони 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Истомин иккинчи даврада америкалик Томми Полга қарши кортга чиқадиган бўлди. Ушбу учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 23:50да ўтказилиши кутилмоқда.