Туре мураббийликни бошлади
Ads

Кот-д’Ивуар терма жамоаси собиқ футболчиси Хабиб Коло Туре мураббийлик фаолиятини бошлади. Туре маҳаллий чемпионатда ўйновчи футболчилардан иборат бўлган мамлакат олимпия  терма жамоасига устозлик қилади.

26 ёшли Туре УEФА томонидан Б лицензиясига эга ва ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаш ҳуқуқига эгадир.

Маълумот учун, Туре “Арсенал”, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” каби жамоалардаги ўйинлари билан машҳурдир.

Унинг сўнгги жамоаси эса Шотландиянинг “Селтик” клуби бўлди.